Украина ССВ: босқин бошланганидан буён 198 киши ҳалок бўлди, шундан уч нафари болалар

Фото: Анастасия Власова / Getty Images
Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги Виктор Ляшко Россиянинг ҳужумлари оқибатида 198 киши, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлгани тўғрисида маълумот берди.
«Афсуски, оператив маълумотларга кўра, босқинчилар қўлидан 198 киши ҳалок бўлгани тўғрисидаги маълумотга эгамиз, шундан 3 нафари болалар. 1115 киши яраланган, шундан 33 нафари болалар», — дея ёзган Ляшко фейсбукда.
У гап фақат тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақида ёки умумий йўқотишлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган, маҳаллий нашрлар ёзишича, вазир фақат тинч аҳоли орасидаги йўқотишлар бўйича маълумот берган.
- 25 февралга ўтар кечаси Украина президенти Владимир Зеленский Россия босқинининг биринчи кунида Украина ҳарбий хизматчиларидан 137 нафари ҳалок бўлганини маълум қилганди. БМТнинг 25 февраль тонгидаги маълумотларида тинч аҳоли вакилларидан камида 25 киши қурбон бўлгани айтилганди.
- 26 февраль куни Украина президенти офиси россиялик ҳарбий хизматчилардан 3500 нафари ҳалок бўлганини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги ҳамон Украинадаги ҳарбий амалиёти вақтидаги йўқотишлари тўғрисида маълумот бермай келмоқда.
Мавзуга оид

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

16:59 / 10.03.2025