19 млрд сўмлик бензин маҳсулотлари талон-торож қилинган Андижон нефть базаси иши судга оширилди
Турли маркадаги жами 2 270 тонна бензин маҳсулотларидан аниқланган камомаднинг ўртача қиймати 19 млрд сўмни ташкил этганди.

Фото: "Ўзбекнефтгаз" матбуот хизмати
«Ўзбекнефтгаз» АЖ аниқлаган ҳолатга кўра, Андижон нефть базасида АИ-80 автобензиндан 84 тонна, АИ-91 автобензиндан 280 тонна, АИ-92 автобензиндан 6,7 тонна ва Эко дизель ёнилғисидан 1,9 минг тонна бўлган, ўртача қиймати 19 млрд сўмни ташкил этувчи камомад аниқланган.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг хабарига кўра мазкур ҳолат бўйича «Андижон нефть базаси» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов якунланиб, шу йил 3 ноябрь куни мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Хабарда ишнинг бошқа тафсилотлари, шу жумладан айбланувчилар сони, уларга нисбатан эълон қилинган айбловнинг мазмуни (ЖК моддалари) танланган эҳтиёт чораси, тергов органи аниқлаган жами зарар суммаси ва унинг ундирилгани каби маълумотлар очиқланмаган.
Аввалроқ, Жиззах, Бухоро ва Андижон вилоятларида жами 185 миллиард сўм миқдоридаги нефть маҳсулотлари талон-торож қилингани хабар қилинганди.
Жиззах нефть базасидаги 146 млрд сўмлик ва Бухоро нефт базасидаги 20,7 млрд сўмлик талон-торожлик ҳолатлари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

16:33 / 22.10.2023
Қорақалпоғистондаги нефт базасида дизел ёнилғисида 8,2 миллиард сўмлик камомад аниқланди

20:03 / 11.02.2022
Халқ банкининг Андижондаги филиали ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:26 / 17.11.2021
Жиззах нефть базаси мансабдорларига оид жиноят иши судга оширилди

08:45 / 23.05.2021