Ўзбекистон | 18:46 / 02.10.2021
29172
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек элчиси “Толибон” ташқи ишлар вазири билан учрашди

Фото: Twitter / IeaOffice

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов бошчилигидаги делегация бугун, 2 октябрь куни Кобулда “Толибон” ташқи ишлар вазири в.б. Амирхон Муттақий билан учрашди.

“Толибон” сиёсий офиси расмийси Twitter'да берган маълумотга кўра, учрашувда икки томонлама муносабатлар, хусусан, Мозори Шариф ва Қобул аэропортларини реконструкция қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, икки давлат ўртасида авиақатновларни тиклаш масаласида ҳам ижобий суҳбат бўлгани қайд этилган.

Амирхон Муттақий Ўзбекистонга икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш умидини бергани учун миннатдорчилик билдирган.

Kun.uz дипломатик музокаралар ва унда кўтарилган масалалар юзасидан батафсил маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди, бироқ вазирликдан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти