Шаҳрисабзда иккита масжид биноси янгитдан қурилмоқда
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида иккита масжид биноcи янгитдан қурилмоқда. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳридаги «Оиша она» ва Шаҳрисабз туманидаги «Янги қишлоқ-1» жоме масжидларининг янги биносига илк ғишт қўйиш маросимлари бўлиб ўтган. Унда Мусулмонлар идораси масъул ходими Искандар Халилов, Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Раҳматилло Усмонов, Шаҳрисабз шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, нуроний отахонлар ва жамоат вакиллари билан биргаликда масжид пойдеворига илк ғиштни қўйишган.
Қайд этилишича, йиғилганлар масжид қурилиш ишлари тез битиши, унинг қурилишига ҳисса қўшаётган саховатпеша инсонлар, уста-мутахассислар, ҳашарчилар ҳаққига дуо қилинган.
Таъкидланишича, ушбу масжидларнинг янги бинолари ҳашар ва хайрия йўли билан барпо этилади. Ҳар иккала масжид замонавий ва миллий меъморчилик анъаналари уйғунлашган ҳолда қурилади. Шунингдек, юз кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган таҳоратхоналар, маъмурий ва хизмат хоналари қуриш режа қилинган. Ҳозир масжидларнинг пойдеворлари қуйилмоқда.
Мавзуга оид

13:33
Самарқанд вилоятида учта тарихий масжид бузиб ташланди

13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?

17:58 / 08.11.2024
Қашқадарёда 28 ёшли аёл антибиотикдан кейин вафот этди

17:08 / 30.08.2024