АҚШ БМТ хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқ бўйича резолюцияси лойиҳасига яна қарши чиқди
Вашингтон ўтган ҳафта давомида резолюцияни муҳокама қилишга нисбатан уч марта вето қўйган.

Фото: Ahmed Zakot/SOPA Images/LightRocket via Getty Images
АҚШ БМТ хавфсизлик кенгашининг Фаластин-Исроил ихтилофи бўйича резолюцияси лойиҳасини яна бир бор блоклади. Бу ҳақда Al Arabiya телеканалига таяниб Интерфакс хабар берди.
Аввалроқ Вашингтон ўтган ҳафта давомида резолюцияни муҳокама қилишга нисбатан уч марта вето қўйгани маълум қилинганди.
Al Arabiya телеканали танишиб чиққан резолюция лойиҳасида зўравонликни зудлик билан тўхтатиш, халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш тўғрисида сўз боради.
Телеканалнинг қайд этишича, резолюция лойиҳасида ҲАМАС гуруҳи тилга олинмаган. Шунингдек, БМТ хавфсизлик кенгаши Исроилнинг Шайх Жарроҳ ва Силван районларидаги фаластинликларни уйларидан кўчиришга уринишини қоралаган.
Душанба куни АҚШ Исроилга Америкада ишлаб чиқарилган қурол-яроғларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Шартнома қиймати 735 млн долларни ташкил этади.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

14:27 / 09.03.2025
Фото: Фаластин байроғини кўтарган активист Биг-Бенга чиқиб олди

18:20 / 07.03.2025