Ҳайит намозини адо этишга рухсат этилмаган мамлакатларда мусулмонлар қандай ибодат қилади?
2021 йилги Рамазон ойи ҳам дунёнинг айрим давлатларида COVID-19 пандемияси боис карантин чоралари кучайтирилган кунларга тўғри келди. Айрим давлатларнинг мусулмонлар идоралари таровиҳ ва жамоат билан адо этиладиган Ҳайит намозларига ҳам рухсат бермади. Хусусан, Қозоғистон, Туркия ва Россия давлатлари шулар жумласидан.
Хўш, ҳайит намози ўқишга рухсат берилмаган экан, мўмин Рамазон ойи якунида Роббига шукроналикни адо қилиш учун қандай ибодат қилиши мумкин?
Kun.uz хориждаги кўплаб ватандошларимизни қизиқтираётган ушбу саволга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири ўринбосари Саиджамол Масаитовдан жавоб олди.
«Ҳанафий мазҳабига биноан, ҳайит намозларини адо этиш вожиб амал ҳисобланади. Бироқ, Ислом шариатида инсон саломатлигини ҳимоя қилиш биринчи ўринда туради. Шу боис, мабодо, маълум бир ҳудуддаги мусулмон уламолари томонидан пандемия сингари айрим сабабларга биноан Ҳайит намози адо этилмаслигига фатво берилган бўлса, Ҳанафий мазҳабида Зуҳо (чошгоҳ) намозини адо этишлик тавсия қилинади.
Зуҳо намозининг вақти Рамазон ҳайитининг биринчи куни қуёш чиққанидан 15 дақиқа ўтгач киради ва қуёш тиккага келишидан 15-20 дақиқа қолгунча давом этади.
Зуҳо намози ҳам бошқа нафл намозлар сингари адо этилади. Унинг энг ками 2 ракат ўқилади, кўпи намозхоннинг ҳимматига боғлиқ бўлади», – деди Саиджамол Масаитов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2020 йилдаги қатъий карантин чекловлари вақтида Ўзбекистонда жамоат бўлиб Рамазон ҳайити намозини ўқиш имкони бўлмаган, бунинг ўрнига мусулмонлар ўз хонадонларида Зуҳо намозини ўқишган эди.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
Ўзбекистон | 14:15
-
Белгия Украинага миллиард евро ва F-16 қирувчиларини беради
Жаҳон | 14:15
-
Ўзбекистонда уч йилда ноёб металлар бўйича 76 та лойиҳа амалга оширилади
Иқтисодиёт | 14:00
-
АҚШ суди AP'нинг Овал кабинетга кириш ҳуқуқини тиклашни буюрди
Жаҳон | 13:54
Мавзуга оид

17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин

20:24 / 31.01.2025
Қозоғистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди

20:15 / 08.04.2024
Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

11:35 / 08.04.2024