Деярли бутун Украина бўйлаб антитеррор машғулотлари бошланди
Машғулотларда УХХ, полиция, чегара хизмати, миллий гвардия, қуролли кучлар, фавқулодда вазиятлар хизмати минтақавий бўлинмалари ҳамда ижроия ҳокимияти ва маҳаллий бошқарув органлари вакиллари иштирок этади.

Украина хавфсизлик хизмати мамлакатнинг аксарият областларида кенг миқёсдаги кўп босқичли антитеррор машғулотларини бошлади. Бу ҳақда УХХ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, машғулотлар давомида стратегик муҳим объектлар ва давлат чегарасини ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилади.
Машғулотларда УХХ, миллий полиция, давлат чегара хизмати, миллий гвардия, қуролли кучлар, фавқулодда вазиятлар хизмати минтақавий бўлинмалари ҳамда ижроия ҳокимияти ва маҳаллий бошқарув органлари вакиллари иштирок этади.
УХХ ўтган ҳафтада Харьков, Херсон ва Суми областларида ўқув машғулотлари бошлаганди.
Аввалроқ АҚШ ва Европа давлатлари Россия қўшинларининг Қрим ва Украина чегарасида жойлашишидан хавотир билдирганди.
Мавзуга оид

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

16:59 / 10.03.2025