Байден штаби бўлажак инаугурация қандай тарзда ўтказилиши ҳақида маълумот берди
Ушбу маросимга гувоҳ бўлиш учун кўплаб томошабинлар келади, аммо Жо Байденнинг ёрдамчиси Рон Клейннинг қайд этишича, коронавирус пандемияси даврида бунга йўл қўйиб бўлмайди.

Фото: Reuters
АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонган Жо Байден инаугурация маросимини қисқартирилган шаклда ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда унинг ёрдамчиси Рон Клейн маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Клейннинг сўзларига кўра, 20 январда бўлиб ўтадиган инаугурация маросими «мавжуд анъаналарнинг қисқартирилган кўринишида» бўлади.
«Одамлар байрам қилишни хоҳлашаётганини биламиз. Байрам қилишга арзийди. Биз шунчаки буни имкони борича хавфсизроқ ўтказиш йўлини топмоқчимиз», — деди у.
Анъана бўйича АҚШ президенти инаугурацияси Вашингтондаги Капитолий олдида ўтказилади. Маросим вақтида сайланган президент қасамёд қилади ва нутқ сўзлайди. Ушбу маросимга гувоҳ бўлиш учун кўплаб томошабинлар келади, аммо Клейннинг қайд этишича, коронавирус пандемияси даврида бунга йўл қўйиб бўлмайди.
АҚШ президенти сайлови 3 ноябрда бўлиб ўтди. Ғолиб ҳозирча расман эълон қилинмади. АҚШнинг етакчи оммавий ахборот воситалари Байден ғалаба қозонгани ҳақида ёзди.
Мавзуга оид

17:19 / 08.02.2025
Трамп Байденнинг махфий маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилди

23:33 / 03.02.2025
Reuters: Оқ уй Байден президентлигининг охирги йилида Украинага қурол етказиб беришни кечиктирган

17:39 / 28.01.2025
Такер Карлсон Байден маъмурияти Путинни ўлдиришга урингани ҳақида гапирди

21:19 / 23.01.2025