Фото: Байрутдаги портлаш оқибатлари
Ливан пойтахти Байрут шаҳрининг порт жойлашган ҳудудида кучли портлаш рўй бериши оқибатида юзлаб кишилар жабрланди. Соғлиқни сақлаш вазири Ҳамад Ҳассан маҳаллий телевидение эфирида портлаш кучи шаҳарнинг катта қисмидаги биноларга таъсир кўрсатгани, «жуда кўп одам жароҳатлангани» ҳақида гапирган. Reuters манбаси маълумотига кўра, камида 10 киши портлаш қурбони бўлган.

Фото: Reuters
Байрут губернатори Марвон Аббуд ҳодисани мислсиз деб атади ва уни Хиросима ва Нагасакидаги портлашлар билан қиёслади. Маълум қилинишича, шаҳарнинг ярми портлашдан жабр кўрган.
Дастлабки хабарларда портлаш пиротехника воситалари сақланадиган омборда рўй бергани, Исроил армияси авиазарба бергани, шунингдек, портловчи моддалар ташиётган кема портлаб кетгани ҳақида тахминлар билдирилганди. Кейинроқ ҳукумат бу версияларни рад этди.
Исроил ҳукумати бу портлашларга алоқадор эмаслигини маълум қилди, буни «Ҳизбуллоҳ» тасдиқлади.
Мамлакат бош вазири 5 августни мотам куни деб эълон қилди.











Мавзуга оид

23:03 / 23.02.2025
Исроил «Ҳизбуллоҳ» собиқ етакчисининг дафн маросими вақтида Ливанга ҳужум қилди

23:07 / 16.02.2025
Эрон Ливаннинг илтимоси сабаб Байрутга барча авиарейсларини тўхтатди

19:55 / 08.02.2025
Ливанда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди

21:56 / 01.02.2025