Байрутдаги портлашдан сўнг доллар курси пасайиб, нефть нархи ошди
Доллар индекси 93,4 пунктгача тушди. Портлашдан аввал кўрсаткич 93,58 пунктни ташкил этаётганди.

Фото: REUTERS / Mohamed Azakir
Байрутдаги портлаш ва Исроилнинг бу портлашга алоқаси йўқлиги тўғрисидаги баёнотидан сўнг долларнинг жаҳондаги асосий валюталарга нисбатан курси пасайди.
Доллар индекси (долларнинг АҚШнинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган олти мамлакат валюталарига нисбатан курси) 0,15 фоизга, 93,4 пунктгача тушди. Портлашдан аввал кўрсаткич 93,58 пунктни ташкил этаётганди. Евронинг долларга нисбатан курси бир евро учун 1,1783 долларгача ошди, портлашгача бу кўрсаткич 1,1755 долларга тенг эди.
Шунингдек, нефть нархи ҳам кўтарилди.
Brent русумидаги нефтнинг октябрь фьючерси нархи 0,68 фоизга ўсиб, бир баррели учун 44,45 долларга тенг бўлди. WTI русумидаги нефтнинг сентябрь фючерси 1,68 фоизга – бир баррели учун 41,71 долларгача қимматлади.
4 август куни Ливан пойтахти Байрутдаги порт яқинида кучли портлаш содир бўлди. Маҳаллий нашрлар харобалар остида одамлар қолиб кетгани, камида 10 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзмоқда.
Ливан ахборот агентлиги портлаш пиротехника омборида юз бергани ҳақида хабар берди, аммо кейинроқ мамлакат умумий хавфсизлик хизмати бошлиғи Аббос Иброҳим бу хабарни рад этди.
Исроил Ливан пойтахтидаги ҳодисага алоқадор эмаслигини билдирди.
Портлашни «Ҳизбуллоҳ» содир этгани гумон қилинмоқда, ташкилот бу айбловни қатъий рад этмоқда.
Мавзуга оид

23:03 / 23.02.2025
Исроил «Ҳизбуллоҳ» собиқ етакчисининг дафн маросими вақтида Ливанга ҳужум қилди

23:07 / 16.02.2025
Эрон Ливаннинг илтимоси сабаб Байрутга барча авиарейсларини тўхтатди

19:55 / 08.02.2025
Ливанда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди

21:56 / 01.02.2025