Ўзбекистон | 13:18 / 01.06.2020
5417
1 дақиқада ўқилади

«Мурунтов» кони электр энергияси билан таъминланади

Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2020 йилдаги «Мурунтов» конини ўзлаштириш» (V навбати) 1 босқич лойиҳаси саноат объектларини электр энергияси билан таъминлаш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 331-сон қарори қабул қилинди.
 
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида капитал қўйилмаларнинг умумий қиймати эквивалентда $113 755 мингни ташкил этади, шундан $56 255 минги – Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) маблағлари, $8 800 минги – Молия вазирлигининг ссудаси ва $48 700 минги – тижорат банклари кредитлари.
 
Norma’нинг ёзишича, НКМК инвестиция лойиҳасининг ташаббускори ва масъул қарз олувчи ҳисобланади, қарзни сўндириш ва у билан боғлиқ харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
 
Қарор билан тасдиқланган лойиҳа ТИҲКнинг асосий кўрсаткичлари иловада келтирилган.
 
Ҳужжат 27.05.2020 йилдан кучга кирган.

Мавзуга оид