2020 йилдан тўртта вилоятда пахтанинг 50 фоизини машинада териш режалаштирилмоқда — Нодир Отажонов
2020 йилдан Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида пахтани машинада териш ҳажмини 50 фоизга, келгуси йилларда эса 80 фоизга кўтариш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси - «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Нодир Отажонов маълум қилди.

Фото: «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ахборот хизмати
«Бу йилги пахта теримини механизациялашга, пахта териш машиналаридан фойдаланишга фаол киришдик. Пахтани қўлда тергандан кўра машинада териш анча афзал. Қўлда терилган бир кило пахта учун 800-1000 сўм маблағ тўланган бўлса, машинада терилган пахтанинг 1 килоси 600 сўмдан тушди.
Бундан ташқари, қўл теримида пахтани ташиш билан боғлиқ ва бошқа харажатларни ҳисобга олганда механизациялаштиришнинг афзаллигини барча фермерлар амалда кўришди», дея Нодир Отажоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бош вазир маслаҳатчиси айни пайтда неча фоиз пахта машинада терилаётгани, қачон пахтани тўлиқ машинада теришга ўтилишига ойдинлик киритди.
«Ҳозирги кунда Сирдарё мисолида айтадиган бўлсак, қарийб 20 фоиз пахта машинада терилмоқда. Республика миқёсида ҳали ҳамма механизациялаш тўлиқ йўлга қўйилгани йўқ. Бу йил Наманган, Андижон, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида пахта теришда машиналардан фаол фойдаланилди. Бу тизим такомиллашиб боради. Мана 2020 йилдан Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида пахтани машинада териш ҳажмини 50 фоизга, келгуси йилларда эса 80 фоизга кўтариш бўйича аниқ вазифалар юклатилган. Бу бўйича ҳозир тизимли иш олиб бориляпти», деган Нодир Отажонов Kun.uz мухбирининг шу ҳақдаги саволига жавобан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Пахта майдони агрофонини шакллантириш ва кластер асосида пахта хом ашёсини машина орқали бир теримда йиғиб олиш учун техник воситаларнинг таянч тўпламини ишлаб чиқиш» лойиҳаси учун 3,3 млрд сўм ажратилгани, лойиҳа доирасида Ўзбекистонда хорижникидан 3,5 баробар арзон пахта териш машиналари тайёрланиши, бунинг учун 11та ташкилот масъул этиб тайинлангани айтилган эди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Қодир Исмоилов айни пайтда республикада экилган ғўза ҳосилини териб олиш учун жами 1500та пахта териш комбайнлари мавжудлиги, бу умумий пахта майдонларининг жами 3,5-5 фоизида техника кучидан фойдаланган ҳолда пахтани териб олиш имконини бериши, ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ 2025 йилга қадар мазкур кўрсатгични 35 фоизга олиб чиқиш режалаштирилганини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Республика товар-хомашё биржасига янги бошқарув раиси тайинланди
Ўзбекистон | 17:15
-
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди
Жаҳон | 16:49
-
Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича илғор ёндашувлар тақдим этилди
Ўзбекистон | 16:43
-
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди
Ўзбекистон | 16:30
Мавзуга оид

22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди

20:13 / 14.02.2025
Фермерлар минимал нархда шартнома тузишга мажбурланяпти. Соҳадаги ислоҳот қаршиликка учрамоқда

20:34 / 20.01.2025
Пахтани ўз ҳисобидан етиштирганларга субсидия ажратилади

19:04 / 20.01.2025