МХХ собиқ раҳбари Рустам Иноятовга ITF махсус мукофоти берилди

Фото: KUN.UZ
Жорий йилнинг 1 декабрь куни Манила шаҳрида Осиё теннис федерациясининг йиллик конгресси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Теннис федерацияси матбуот хизмати.
Конгрессда Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггерти фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. У ушбу маросимда Ўзбекистон Теннис федерациясига «Жаҳон тенниси ривожланишидаги улкан юксалиш учун» махсус мукофотини топширди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Теннис федерацияси президенти Рустам Иноятовга «Ўзбекистон теннисининг ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва теннисга кўп йиллик садоқати учун» алоҳида махсус мукофоти топширилди.

Мавзуга оид

23:10 / 20.02.2025
Зелимхон Ҳайдаров Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди

17:50 / 17.02.2025
Ботир Раҳимов теннис федерациясига раис бўлди

16:46 / 26.01.2025
Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди

08:00 / 05.08.2024