Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди
23 ёшли италиялик теннисчи Австралиядаги нуфузли турнирда кетма-кет иккинчи марта ғалаба қозонди.

Фото: Getty Images
Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, италиялик Янник Синнер Мелбурнда бўлиб ўтган «Катта дубулға» туркумига кирувчи Australian Open 2025 турнирида ғолиб чиқди.
Финалда у дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси, германиялик Александр Зверевдан устун келди – 6:3, 7:6 (7:4), 6:3.
Учрашув 2 соат 42 дақиқа давом этди.
Шу тариқа, 23 ёшли италиялик Австралиядаги турнирда кетма-кет иккинчи марта ғалаба қозонди. Бундан ташқари, 2024 йилда у яна бир «Катта дубулға» мусобақаси – АҚШда бўлиб ўтган US Open турнири ғолиби бўлган.
«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирлар туркуми теннисдаги энг нуфузли ҳисобланади ва тўртта мусобақани бирлаштиради: Australian Open, France Open (Roland Garros) ва US Open, шунингдек Буюк Британиядаги Wimbledon турнири.
Мавзуга оид

23:10 / 20.02.2025
Зелимхон Ҳайдаров Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди

17:50 / 17.02.2025
Ботир Раҳимов теннис федерациясига раис бўлди

17:04 / 15.02.2025
Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси «атрофидагиларнинг бепарволиги» учун дисквалификация қилинди

08:00 / 05.08.2024