Пентагон ўз маълумотлар базаси бузиб кирилганлигини хабар қилди

Фото: Military.com
Пентоган маҳкама маълумотлар базасининг бузиб кирилиши туфайли вазирлик ходимлари маълумотлари сизиб чиққани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда The New York Times Associated Press’га асосан ёзмоқда.
Агентлик манбалари сўзларига кўра, гап маҳкама ходимларининг сафарлари ҳақидаги маълумотларни бузиб кириш ҳақида кетмоқда - бунда ҳам ҳарбий хизматчилар, ҳам оддий ходимлар қамраб олинган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сизиб чиқиш тахминан 30 минг кишига алоқадор, аммо бу рақам ошиши мумкин. Ўғирланган маълумотларда ходимларнинг кредит карталари бўйича ахборотлар ҳам бор, дея таъкидлайди агентлик.
Таъкидланишича, сизиб чиқиш бир неча ой олдин содир бўлган бўлиши мумкин, аммо у фақат яқинда аниқланди. Пентагон расмий вакилининг сўзларига кўра, бузиб кириш тижорий таъминотчи томонидан амалга оширилган. Маҳкамадан кўрсатишларича, бу ҳодисаларнинг кўлами ҳозирда баҳоланмоқда, аммо махфий маълумотлар ўғирланмаганлиги айтилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон АҚШ мудофаа саноатида юзлаб камчиликларни аниқлаганди.
Мавзуга оид

12:30 / 04.03.2025
Пентагон раҳбари Россияга қарши киберҳужумларни тўхтатишни буюрди

21:24 / 02.03.2025
CNN: Россия ва Хитой Трамп маъмурияти ишдан бўшатаётган ходимларни оғдириб олмоқда

17:20 / 20.02.2025
WP: Пентагон раҳбари мудофаа бюджетини ҳар йили 8 фоизга қисқартиришни буюрди

18:07 / 11.02.2025