Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
Ғайрат Ҳидоятов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосарларидан бири этиб тайинланди.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 апрелдаги ПФ-5403-сон Фармонига асосан Ғайрат Ботирович Ҳидоятов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди», дейилган Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Ғайрат Ҳидоятов турли йилларда Адлия вазири ўринбосари, Ўзбекистон Олий Суди судьяси бўлиб ишлаган, охирги вақтларда Ўзбекистон президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид

12:10 / 05.03.2025
Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилди

19:30 / 04.03.2025
Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

10:27 / 06.02.2025
Икки ҳудудда ер майдонларини сотмоқчи бўлганлар ушланди

11:54 / 29.01.2025