Чирчиқда фото ва видеокузатув мосламалари ишга тушди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлаш ва турли жиноятларни фош этиш мақсадида, Чирчиқ шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудида ҳамда А.Навоий кўчасида фото ва видео кузатув камералари ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берган.
Ушбу видеокузатув мосламаларининг ўрнатилиши натижасида автоуловни белгиланган тезликдан ошириш, светофорнинг қизил чироғидан ўтиш, тақиқловчи йўл чизиқларини босиб ўтиш каби қоидабузарликларнинг олди олинади.
Шунингдек, бу мосламалар шубҳали шахсларни аниқлаш ва автоулов олиб қочиш жиноятларини фош этишда кўмак беради.
Мавзуга оид

22:37 / 10.03.2025
Чирчиқда собиқ техникум биноси бузилиб, ўрнида Хитой ОТМ филиали қурилади

22:35 / 30.01.2025
Чирчиқда яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил этган шахс ушланди

10:14 / 14.01.2025
Баланд қаватли биноларга видеокузатув қурилмалари ўрнатилади

21:11 / 09.01.2025