Чирчиқда яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил этган шахс ушланди
Нарколабораториядан гиёҳвандлик моддаларини тайёрлашга мўлжалланган 42 литр кимёвий суюқликлар топилган. Пойтахт ИИББга кўра, унинг ёрдамида 10 кг синтетик гиёҳвандлик воситасини тайёрласа бўлади.
Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, тезкор тадбирлар давомида Учтепа туманида 25 ёшли шахс қўлга олинган бўлиб, унинг ёнидан кучли таъсир қилувчи дорилар ва синтетик гиёҳвандлик воситалари топилган. Шундан сўнг, тезкор ходимлар томонидан ушбу моддаларнинг манбасини аниқлашга қаратилган тадбир давом эттирилган. Гумонланувчи дорилар ва синтетик гиёҳвандлик воситаларини муқаддам судланган 34 ёшли Жасур исмли шахсдан олгани аниқланган.
Ходимлар томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрига борилиб, Жасурнинг яшаш манзили холислар иштирокида кўздан кечирилганда, мазкур шахс нарколаборатория ташкил этгани маълум бўлган. У ердан жуда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тайёрлаш учун мўлжалланган 42 литр кимёвий суюқликлар, 42 грамм гиёҳвандлик воситаси, 21 дона кучли таъсир қилувчи дорилар ҳамда бошқа далилий ашёлар топилган.
Жасур билан ўтказилган суриштирувлар натижасида, Ҳамид исмли шахс ҳам қўлга олинган. У Чирчиқ шаҳридаги яшаш манзилида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларни сақлаб келган. Олинган далилий ашёлар 435 грамм гиёҳвандлик моддалари ва 12 дона кучли таъсир қилувчи дориларни ташкил қилмоқда.
Қайд этилишича, 42 литр кимёвий суюқликлардан тахминан 10 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситаси тайёрласа бўлади. «Бу тахминан 20 мингдан ортиқ инсонни заҳарлаши мумкин эди. Умумий ҳисобда тезкор тадбирлар натижасида 813,7 минг долларлик гиёҳвандлик моддалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар ушлаб қолинди», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

10:24
Тошкентда ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу охирги ҳафтадаги учинчи йирик ёнғин

17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди

07:59 / 30.04.2025
Тошкент кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача нархи пасайди

20:40 / 29.04.2025