«Манчестер Юнайтед» футболчиси «Интер»га ўтишга рози бўлди
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиял кейинги мавсумда «Интер» сафида ўйнайди.
Журналист Жанлука ди Марционинг маълумот беришича, миланликлар клуби 21 ёшли франциялик футболчи билан келишувга эришган. Яқин вақтлар ичида Италия клуби Манчестер клуби билан Марсиялни ижарага олиш бўйича музокара ўтказади.
Франциялик футболчи билан «қизил иблислар» жамоаси ўртасидаги шартнома муддати 2019 йилгача тузилган.
Бундан аввалги хабарларда Марсиялнинг Италияга келиши Иван Перишичнинг «Интер»дан «Манчестер Юнайтед»га йўл олиши доирасида кечиши айтилганди.
Якунланган мавсумда Марсиял АПЛнинг 25 учрашувида майдонга тушиб, 5 гол уриб, 6 голга узатма берган.
Мавзуга оид

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

12:35 / 17.02.2025
Шомуродов асосий таркибга қайтмоқда, «МЮ» аутсайдерга айланмоқда. Кун ўйинлари

12:01 / 17.01.2025