“Одноклассники” браузер орқали трансляцияни ишга туширди

“Одноклассники” қўшимча дастурларсиз тўғридан-тўғри компьютердан трансляцияни амалга ошириш имконини тақдим этди. Эфир ноутбук ёки компьютер веб-камерасидан узатилади. Браузердан тўғридан-тўғри эфирга узатиш имконини Россиянинг ижтимоий тармоқлари орасида “Одноклассники” биринчи бўлиб йўлга қўйди.
Жонли эфирни бошлаш учун фойдаланувчи Видео > Эфир > Веб-камера бўлимига кириши керак. Айримлари фойдаланувчилар эса ОКнинг асосий саҳифасида жонли эфирни ишга тушириш учун махсус ўрнатилган тугмадан фойдаланишни бошладилар. Шундан сўнг эфир номини, унинг таърифини киритишингиз, унга муқова танлашингиз ва эфирни бошлашингиз мумкин бўлади. Эфир пайтида унинг эгаси чат орқали тамошабинлар билан суҳбатлашиши, “класс”лар ва изоҳлар олиши мумкин бўлади. Браузер орқали олиб борилаётган жонли эфирлар дўстларингиз ва обуначиларингиз тасмасида, ok.ru/live стримлари харитасида, энг машҳурлари эса OK Live стримлари топига чиқади. Видео ишловдан сўнг фойдаланувчининг аккаунтида сақлаб қолинади.
Ҳозирча фойдаланувчилар учун фақатгина ноутбукка ёки компьютерга ўрнатилган ёки ташқи веб-камера орқали суратга олиш имконияти мавжуд. Экранлардан ўйин ёки иловалардан жонли эфир олиб бериш эса қўшимча дастурлар орқали амалга оширилади ва Видео > Эфир > Илова бўлимида созланади.
Жонли эфирлар “Одноклассники”да 2015 йилда пайдо бўлган. Сўнгги ярим йилда жонли эфирларни томоша қилиш ўн бароборга ўсган. Бунга смартфондан жонли эфир олиб бориш имконини берувчи OK Live иловаси туфайли эришилди. Бугунги кунга келиб фойдаланувчилар, брендлар ва ижтимоий тармоқ ҳамкорлари томонидан ишга туширилувчи жонли эфирлар суткасига 20 миллион томошагача етмоқда. Трансляция қизғин пайтларда эса уни бир вақтда 1 млн томошабин кузатади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

16:20 / 27.12.2023
Қашқадарёда “Odnoklassniki.ru” сайтидаги постларга лайк босган йигитга чора кўрилди

14:44 / 10.06.2023
Навоийлик кекса аёл 5 йил олдин диний маърузага “класс” босгани учун 3 йилга озодликдан чекланди

10:15 / 11.12.2020
«Одноклассники» гуруҳлар учун донатларни қабул қилиш хизматини ишга туширди

13:41 / 22.10.2020