"Сельта"га янги бош мураббий тайинланди

"Барселона" клуби бош мураббийи Луиса Энрике ёрдамчиси Хуан Карлос Унсуэ "Сельта"га бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
50 ёшли Унсуэ бу лавозимда "Сельта"ни 2014 йилдан бери бошқариб келган ва клуб билан шартномани узайтиришни истамаган Эдуардо Бериццонинг ўрнини эгаллади. Унсуэнинг клуб билан шартномаси 2 йилга мўлжалланган.
Аввалроқ испан ОАВ Унсуэни кейинги мавсумгача "Барселона"ни бошқарадиган бош мураббий лавозимига асосий номзодлар қаторида келтираётганди.
Мавзуга оид

18:57 / 14.02.2025
Нодир Элибоев — футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи

17:45 / 08.12.2022
Испания миллий жамоасига янги бош мураббий тайинланди

02:10 / 13.09.2021
Ла Лига. «Реал» «Бернабеу»га қайтишини 5та гол билан нишонлади. Бенземада ҳет-трик, Камавинга дебют ўйинида тўп киритди

15:15 / 27.08.2021