Фан-техника | 17:48 / 11.01.2017
5946
3 дақиқада ўқилади

Facebook'га қарши 2 миллиард долларлик даъво иши очилди

ZeniMax компанияси кўрилган 2 миллиард долларлик зиённи қоплашни талаб қилиб Facebook'га қарши даъво иши очди. Даъвогарнинг фикрича, Facebook компаниясига қарашли Oculus VR стартапи ўз VR-кўзойнакларини фақатгина лойиҳа асосчиси Палмер Лаки меҳнатлари эвазига эмас, асосан ZeniMax ва унинг ходими Жон Кармак технологияси ёрдамида яратган. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди. 

Даъво ишига кўра, 2012 йилда Oculus асосчиси Палмер Лаки Rift номи остидаги "виртуал реалликнинг примитив гарнитураси" устида ишлаган, ўша пайтда лойиҳа бошга кийиладиган дубулға, махсус дастурий таъминот, ҳаракат датчиклари ва бошқа технологиялар етишмаган "хом прототип" бўлган. Шунда у ZeniMax билан фаолият олиб борган Жон Кармак (id Software компанияси ҳаммуассиси, Wolfenstein 3D, Doom ва Quake ишлаб чиқарувчиси) билан мулоқот қила бошлаган. 

ZeniMax'нинг фикрича, Rift'ни "виртуал реалликнинг кучли тизими"га айлантиришда Кармак ёрдам берган. Бироқ Кармак ва Лаки гарнитурадан Лос-Анжелесдаги конференцияда Doom 3'нинг намойиши вақтида фойдаланишга келишиб олишганидан сўнг ҳамкорлар ўртасидаги муносабатлар ёмонлаша бошлаган. 

Манбага кўра, ZeniMax'га берган ваъдаси устидан чиқмагани учун компенсация тўлаш ўрнига Лаки ва ўша пайт стартап раҳбари лавозимини эгаллаган Брендан Ирибе ўзларини "олиб қоча" бошлашган, кейинроқ эса собиқ иш берувчисининг минглаб ҳужжатларидан нусха олишга улгурган Кармакни ҳам ўзларига оғдириб олишган. 

Бундан ташқари, Oculus VR Кармакнинг Rift'ни яратишга қўшган ҳиссасини расман тан олмаяпти. "Аслида, бу воқеа бошидан охиригача ёлғон устига қурилган", - дейилади даъво ишида. Компания ҳуқуқ ҳимоячиси Тони Самми Bloomberg мухбири билан бўлган суҳбатда ZeniMax мазкур ишга кўплаб гувоҳлар, шу жумладан Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукербергни жалб қилишга тайёр эканини айтиб, огоҳлантирди. 

Facebook ва Oculus VR вакиллари айбловларга изоҳ беришмади. 

Мазкур иш 2017 йилнинг 9 январидан Техаснинг Шимолий округ судида кўриб чиқила бошланди. Bloomberg маълумотларига кўра, ишга доир материаллар уч ҳафта давомида кўриб чиқилади. 

2015 йилнинг май ойида Ҳавайининг Total Recall Technologies компанияси Лакини махфий маълумотни ўғирлашда айблаганди. Маълумот виртуал реаллик дубулғаси прототипини яратишга оид бўлган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти