Глазгода йўловчи самолёти учиши вақтида учувчида юрак хуружи юз берди

Фото:Rex Features
Шотландия пойтахти Глазгодаги халқаро аэропортда KLM авиакомпаниясининг ичида 128 нафар йўловчи бўлган самолёти ҳавога кўтарилиш олдидан тезлашаётган вақтда учувчида юрак хуружи юз берди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Самолёт экипажи аъзоларининг айтишича, учувчи ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва шу сабабли самолётни тўхтатган. Шундан кейин самолётга аэропортнинг ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари кўтарилиб, учувчини "тез тиббий" ёрдам машинасига олиб боришган.
Учувчи шифохонага олиб кетилган. Шифокорлар унинг аҳволини барқарор деб баҳолашган. Самолёт Глазго-Амстердам рейсини амалга ошириши керак бўлган. Воқеа сабабли рейс қолдирилган.
Мавзуга оид

09:51 / 26.02.2025
Машҳур учувчи ҳаётида содир бўлган аянчли ҳодиса — жиноятчилар унинг ўғлини нега ўлдирганди?

20:39 / 03.02.2025
“Бошқарувдан чиққан самолётни назоратга олиш ўта қийин иш” – учувчи билан суҳбат

23:06 / 09.10.2024
Turkish Airlines учувчиси парвоз вақтида вафот этди

17:24 / 07.07.2024