Эрон ва АҚШ Уммонда ядровий келишув бўйича илк музокараларни ўтказди
Теҳрон ва Вашингтон вакиллари алоҳида хоналарда ўтирди, Уммон воситачилари орқали хабар алмашилди.

Фото: Getty Images/ugurhan
АҚШ президентининг элчиси Стив Уиткофф кортежи Уммон пойтахти Маскатдаги Эрон билан музокаралар жойидан чиқиб кетди, деб хабар берди AP. Бу ҳақда Meduza ёзди.
Эрон ва АҚШ делегацияларининг Уммондаги музокаралари якунланди, деб хабар берди Tasnim агентлиги. Музокараларнинг иккинчи раунди 19 апрель куни яна Уммонда бўлиб ўтади.
Эрон делегациясига ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий, Америка делегациясига эса АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича вакили Стив Уиткофф бошчилик қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бақоий сўзларига кўра, Теҳрон ва Вашингтон вакиллари алоҳида хоналарда ўтирди, Уммон воситачилари орқали хабар алмашилди.
«Музокаралар минтақадаги кескинликни юмшатиш, маҳбусларни алмашиш ва Эрон ядровий дастури устидан назорат ўрнатиш эвазига [Эронга қарши] санкцияларни юмшатиш бўйича чекланган келишувларга эътибор қаратди», деди уммонлик манба.
Музокаралар олдидан Ароқчий Маскатда Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдий билан учрашиб, «Теҳроннинг Америка томонига етказилиши керак бўлган асосий нуқталари ва позицияларини» тақдим этди.
Аввалроқ, Эрон АҚШ билан музокараларда муваққат ядровий битимни муҳокама қилишни таклиф этиши мумкинлиги айтилган эди. Эрон расмийлари АҚШ президенти Доналд Трамп таъкидлаганидек, техник жиҳатдан мураккаб кенг қамровли битим икки ой ичида келишиб олиниши мумкинлигига шубҳа қилмоқда.
2019 йилда АҚШ аввалги ядровий келишувдан чиққанидан кейин Эрон ядровий тадқиқотларни қайта бошлаган эди. АҚШ разведкаси Эрон бир неча ой ичида ядро қуролини яратиши мумкинлигига ишонади. Трамп Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига қарши эканини айтган.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Путин тўхтайди» деб ўйлайдиганлар шунчаки аҳмоқ – Байден
Жаҳон | 17:19
-
UZCARD янги маҳсулотини ишга туширди: йўл ҳақи учун транспорт карталари тарифларига эга карталари
Ўзбекистон | 17:04
-
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?
Ўзбекистон | 16:52
-
Яман ҳусийлари Трампни ёлғончиликда айблади
Жаҳон | 16:34
Мавзуга оид

17:19
«Путин тўхтайди» деб ўйлайдиганлар шунчаки аҳмоқ – Байден

16:34
Яман ҳусийлари Трампни ёлғончиликда айблади

12:10
ЕИ АҚШ товарларига 100 млрд евролик янги божларни тайёрлаяпти

23:08 / 06.05.2025