Temu Ўзбекистонда ишлаши учун 46 млрд сўм солиқ тўлаши керак — Солиқ қўмитаси
“Temu бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 46 млрд сўм солиқ тўланмагани аниқланди. Биз эътироз хати берганмиз. Қачон солиқни тўласа, уларнинг фаолиятини қонунийлаштириб берамиз”, деди Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.
Хитойнинг Temu маркетплейси Ўзбекистонда блокдан ечилиши учун 46 млрд сўм солиқ тўлаши керак. Бу ҳақда Cолиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.
«Биз интернет орқали савдо қилиш тизимини тўлиқ таҳлил қилдик. Таҳлиллар натижасида жуда кўплаб электрон савдо ташкилотлари солиқ тўламаётгани аниқланди. Нафақат Temu, балки Wildberries ҳам солиқ тўламаган. Бу ерда савол туғиляпти, нима учун айнан Temu? Биз барча электрон платформаларга солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича огоҳлантириш хатини берганмиз», деди у.
Шу билан бирга, Мирзаев Россиянинг Wildberries маркетплейси аллақачон 52 млрд сўм солиқ тўлаб берганини айтди.
«Temu бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 46 млрд сўм солиқ тўланмагани аниқланди. Биз эътироз хати берганмиз. Қачон солиқни тўласа уларнинг фаолиятини қонунийлаштириб берамиз», деди Мубин Мирзаев.
Эслатиб ўтамиз, Temu маркетплейси Ўзбекистонда 20 мартдан эътиборан блокланган. Бу санадан бир неча кун олдин Хитой компанияси ўз олдига қўйилган асосий талаблардан бирига кўниб, Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этган. Аммо расмийлар Temu'дан мамлакатда норасмий ишлаган даври учун ҳам солиқларни тўлаб қўйиш мажбуриятини қўймоқда.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Москвадаги ҳаммомда қирғизистонлик мигрантларга қарши рейд ўтказилди
Жаҳон | 14:55
-
Йўл ҳаракати қоидалари янги огоҳлантирувчи ва қўшимча ахборот белгилари билан тўлдирилади
Ўзбекистон | 14:51
-
Мисрдан узилаётган Ғазо, Трампнинг Россияга чақириғи ва «Бож уруши»да чекинмаётган Хитой — кун дайжести
Жаҳон | 14:26
-
Эстония Болтиқ денгизида Россиянинг «соядаги флоти» танкерини қўлга олди
Жаҳон | 13:58
Мавзуга оид

11:02 / 10.04.2025
Мева-сабзавот маҳсулотлари соҳасида айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

12:33 / 09.04.2025
ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025