Спорт | 11:58 / 30.03.2025
19471
18 дақиқада ўқилади

«Реал»да камбэк, Шомуродов ва «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

Мбаппе Роналдунинг натижасини такрорлади, «Атлетико» чемпионлик пойгасидан чиқмоқда. Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

Англия: Селс — пеналтичиларни жиловловчи

Англия Кубоги. 1/4 финал. 29 март
«Фулҳэм» — «Кристал Пэлас» 0:3
Голлар:
Эзе (34), Сарр (38), Нкетиа (75).
«Фулҳэм» — Лено, Кастан, Андерсен, Бэсси, Робинсон (Сессенон, 71), Берг, Лукич (Траоре, 63), Ивоби (Кэрни, 82), Виллиан (Хименес, 71), Перейра (Смит-Роу, 63), Муниз. 
«Кристал Пэлас» — Ҳендерсон, Ричардс, Геҳи, Лакруа, Муньос (Клайн, 87), Уортон (Камада, 70), Лерма, Митчелл, Сарр (Девени, 87), Эзе (Франса, 90), Матета (Нкетиа, 70). 
Огоҳлантиришлар: Уортон (14), Ричардс (46), Лакруа (74), Клайн (89). 

АПЛда ҳам сўнгги турларни кўтаринки руҳда ўтказган «Кристал Пэлас» жиддий рақиб устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди. Мезбонлар илк дақиқалардан ташаббусни қўлга олган ва биринчи рақам остида ҳаракат қилишганди, аммо 34-дақиқада Эберечи Эзе ўз услубидаги гол билан ҳисобни очди. Ҳафта бошида Англия миллий жамоаси сафида голлар ҳисобини очган яримҳимоячи бироз ўтиб Саррни голли пас билан таъминлади ва амалда мезбонлар таслим бўлди. Иккинчи бўлимда Нкетиа ҳисобни йирик кўринишга келтирди. «Бургутлар» сўнгги олти ўйинида олти ғалабага эришди, тўплар нисбати – 13:0.

«Брайтон» — «Ноттингҳэм Форест» 0:0
Пеналтилар серияси — 4:5.

«Ноттингҳэм» ва «Брайтон» — Англияда рақибни қарши ҳужумларда жазолаш бўйича энг яхши жамоалар қаторида. Уларнинг АПЛ турнир жадвалидаги ўринлари (учинчи ва еттинчи) ҳам буни тасдиқлайди, аммо кубокдаги ўзаро баҳсда жамоалар бир-бирига бунга имкон бермади. Ўйинда голли вазиятлар кўп бўлмади ва ғолибни пеналтилар сериясида аниқлашга тўғри келди. Футбол лотереясида эса «ўрмончилар» ўзини сувдаги балиқдек ҳис қилишди. Аниқроғи, бу гап жорий мавсумда уч бор ўйинлардан кейинги серияда ғолиб бўлган дарвозабон Селсга тааллуқли. Бунгача у «Экзетер Сити» ва «Ипсвич»га қарши кубок ўйинларида ишончли ҳаракат қилганди. Энди эса АПЛда қуруқ ўйинлар сони бўйича пешқадамлик қилаётган белгияликнинг иккита сейви «Ноттингҳэм»га Англия Кубоги яримфинали йўлланмасини тақдим этди, жамоа бу турнирда 1981 йилдан буён илк бор шу босқичгача етиб келди.

30 март куни қолган икки яримфиналчи ҳам аниқланади. Сўнгги чоракфиналларда «Манчестер Сити» «Борнмут» меҳмони бўлса, «Астон Вилла» «Престон»ни синовдан ўтказади.

Испания: «Атлетико» ўйиндан ташқари ҳолатда

«Эспанйол» – «Атлетико» 1:1
Голлар:
Пуадо 71(пен) – Аспиликуэта 38.
«Атлетико»: Облак, Льоренте, Ле Норман (Хименез, 28), Лангле, Аспиликуета (Рейнилду, 81), Симеоне (Молина, 64), Галлахер (Рикелме, 81), Бирриос, Лино (Де Паул, 46), Сёрлот (Алварес, 64), Гризманн.
Огоҳлантириш: Кубула 21, Велис 73, Хименес 90+1.

Катта эҳтимол билан Испаниядаги чемпионлик пойгаси иштирокчилари сони иккитагача қисқарди, «Атлетико» уни тарк этди. Мадридликлар ФИФА кунларидан олдин «Хетафе» ва «Барселона»га ютқазганди, энди эса — хавфли зона яқинидаги «Эспанйол» билан ўйинда ғалаба қўлдан чиқарилди.

Учрашувдаги энг қизиқарли вазият ён ҳакам билан боғлиқ бўлди

Ҳолбуки биринчи бўлим охирларида ҳимоячи Аспиликуэта жарима майдонида ҳаводаги тўпни юқори бурчакка жойлаганидан кейин меҳмонлар бу устунликни бой бермайдигандек кўринганди. Аммо барчасини Лангленинг хатоси барбод қилди, у стандарт вазиятда тўп узатилганида жарима майдони ичида арбитрнинг кўз ўнгида рақибни футболкасидан тортиб йиқитди. Бунга эса умуман зарурат йўқ эди, чунки Кабрера дарвозага хавф солишга яқин ҳам келмаганди. Бу эпизодда тўп шунчаки Облакка бораётганди, якунда эса муҳим очколар бой берилди. Диего Симеоне «Эспанйол» майдонидаги сўнгги олти ўйинда фақат битта ғалабага эришган. Энди «Атлетико» бу тур ўйинини ҳали ўтказмаган «Барселона»дан олти очкога ортда қолмоқда ва испаниялик статистикачилар «матрасчилар»нинг титул учун имкониятларини 2,2  фоиз деб баҳоламоқда.

«Реал» — «Леганес» 3:2
Голлар:
Мбаппе (32 пеналти, 76), Беллингҳэм (47) — Гарсия (33), Раба (41). 
«Реал» — Лунин, Васкес (Валверде, 72), Рюдигер, Асенсио, Гарсия, Модрич (Чуамени, 81), Камавинга, Диас (Винисиус, 62), Беллингҳэм, Гулер (Родриго, 62), Мбаппе.
«Леганес» — Дмитрович, Розе, Поййер, Настасич, Эрнандес, Нейу, Тапиа (Брашанач, 86), Крус (Диоманде, 86), Раба (де ла Фуэнте, 86), Родригес, Гарсия (Мунир, 83).
Огоҳлантиришлар: Эрнандес (62), Аченсио (62), Гарсия (65), Тапиа (75), Родригес (89).

«Реал»нинг ҳам иши осон кечмади, ЖЧ-2026 саралашидан кейин «Леганес»га қарши ўйинни мадридликлар жанубий америкалик футболчиларисиз бошлади. Ҳолбуки аввалига қаймоқранглиларда жиддий муаммо йўқдек кўринганди. Мезбонлар ўз услубида босимни кучайтириб боришди, вазиятлар юзага келтирилди, Беллингҳэмнинг жарима майдони ичига нозик узатмаси Гулерга фол ишлатилиши билан якунланди.

Мбаппе зарбани паненка услубида ижро этди. Бу вазиятда дарвозабон марказга қайтиб, тўпга улгуришига ҳам бир бахя қолганди.

Аммо биринчи бўлим қаҳрамони Килиан эмас, ватандоши Розе бўлди. Аввалига «Леганес» латерали ҳужумга қўшилиши Диего Гарсиянинг голи билан якунланди, саккиз дақиқа ўтиб эса у майдон марказида Браим Диас тўпни йўқотгач, бошлаб берган ҳужумни Дани Раба гол билан якунлади. Танаффусга қадар Мбаппеда гол уриш учун яна иккита имконият бўлди, аммо барибир мадридликлар кийим алмаштириш хонасига ғамгин кайфиятда йўл олишди.

«Леганес» мухлислари яна 15 дақиқа давомида хурсандчилик қилишди, аммо иккинчи бўлим бошланиши билан барчаси ўзгариб кетди. «Реал»нинг биринчи бўлимдаги омадсизликлари бир ҳужумда эсдан чиқарилди: Гарсия тўпни Беллингҳэмга топширди ва у ерлатиб кучли зарба берди. Тўпни Дмитрович қайтарди, қайтган тўпга Диас етиб келди ва тўп тўсинга борди ва яна Жудга қайтиб келди. Бу сафар меҳмонларни ҳеч ким қутқара олмади.

Кўп ўтмай Браимнинг зарбасидан кейин тўп устунга борди. Анчелотти эса ўйиннинг бир соати ортда қолганида Арда ва Диас ўрнига Родриго ҳамда Винисиусни майдонга туширди. Лекин барибир ҳал қилувчи ишни Мбаппе бажарди. Жарима майдони яқинида Родриго йиқилди, бу вазиятда меҳмонлар ҳимоячиси Ренато Тапия тўпга улгурганди, аммо бош ҳакам Итурралде Гонсалес жарима зарбаси белгилади.

Килиан стандарт вазиятни Гарсия билан ўйнаб, қайтарилган тўпни ерлатиб берилган зарба билан устун ёнидан тўрга киритди. Бу унинг «Реал»даги дебют мавсумида 33-голини уриши бўлди, у бу борада Роналду ва ван Нистелройнинг натижасини такрорлади, олдинда фақат Саморано (37 гол) бор. Унда қолган икки ой ичида бу борада ҳам биринчи ўринга чиқиб олиш имконият етарли. Бундан ташқари, у профессионал даражадаги голлари сонини 364 тага етказди ва энг яхши француз тўпурарлари рўйхатида Рожер Куртуа билан тенглашди, олдинда эса фақат Карим Бензема (491) ва Тиерри Анри (411) бор.

Бу ғалабадан кейин «Реал» очколар сони бўйича «Барса»га етиб олди ва рақибининг якшанба оқшомида «Жирона»га қарши кечадиган дерби ўйини натижасини кутади.

Италия: «Рома» еврокубоклар олтилигида

«Ювентус» — «Женоа» 1:0
Гол:
Йилдиз (25). 
«Ювентус» — Ди Грегорио, Гатти (Калулу, 27), Вейга, Келли, Гонсалес (Веа, 82), Локателли, Тюрам, Маккенни, Копмейнерс (Конйсейсау, 66), Йилдиз, Влаҳович. 
«Женоа» — Леали, Сабелли, Де Винтер, Васкес, Маттурро, Френдруп, Онана (Малиновский, 71), Мазини, Миретти (Торсби, 80), Заноли (Вентурино, 63), Пинамонти (Экубан, 71). 
Огоҳлантиришлар: Трюам (31), Френдруп (56), Малиновский (72), Веа (88). 

Тиагу Моттани ишдан бўшатгач, «Ювентус» А Сериянинг энг яхши инқирозга қарши менежерини бош мураббий этиб тайинлади. Ўз вақтида «Кекса синоралар» сафида ўйнаган хорватиялик Игор Тудор мавсум давомида жамоаларни қабул қилган ва шу мақомда камида элликта ўйин ўтказган мураббийлар орасида сўнгги 90 йилликдаги энг яхши кўрсаткичга эга. У бундай учрашувларнинг 86 фоизида (69 тадан 59 тасида) ғалаба қозонган, шанба куни эса «Женоа» устидан қозонилган ғалаба эвазига статистикани яхшилади. Шу билан бирга, камтарона 1:0 ўйин характерига унчалик мос келмайди. Туринликлар сўнгги дақиқаларда ҳам гол уриш учун иккита яхши имкониятга эга бўлишди. Ва бу ўйин тақдирини ҳал қилган Кенан Йилдизнинг вазиятига қараганда анча яққол вазиятлар эди. Жарима майдонига ёриб кирган туркиялик футболчи ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб, дарвозани ўткир бурчакдан нишонга олди. Бу Йилдизнинг «бянконерилар» сафидаги еттинчи голи бўлди. Агар у ўзининг туғилган кунигача (4 май) ҳеч бўлмаганда бир гол уришга улгурса, ғалаба учун уч очко бериш бошланганидан кейинги даврда 20 ёшдан ошмаган футболчилар томонидан урилган голлар сони бўйича «Юве» рекордини ўрнатади. Ҳозирча Йилдиз бу борада Мойзе Кин билан бир хил натижа қайд этмоқда.

«Лечче» — «Рома» 0:1
Гол:
Довбик (80). 
«Лечче» — Фалконе, Гилбер, Гашпар, Баскиротто, Галло, Кулибали (Каба, 72), Рамадани (Ребич, 84), Перотти (Банда, 58), Ҳелгасон (Бериша, 72), Карлссон (Ндри, 58), Крстович.  
«Рома» — Свилар, Манчини, Ҳуммелс, Ндика, Салемакерс (Писилли, 84), Коне, Кристанте, Анҳелино, Суле (Шомуродов, 72), Пеллегрини (Балданзи, 72), Довбик (Эл Шаъровий,  84). 
Огоҳлантиришлар: Карлссон (54), Балданзи (75), Салемакерс (78).

«Рома» тур ўйинини якшанба куни ўтказадиган «Лацио»ни қувиб ўтиб, еврокубокларга йўлланма берувчи олтинчи ўринга кўтарилди. Аутсайдерга қарши ўйинда римликлар узоқ вақтгача ўз мақсадига ета олмади ва Клаудио Раниери иккинчи ҳужумчи сифатида Элдор Шомуродовни ҳам майдонга ташлади. Бу эса ўз самарасини берди ва 80-дақиқада Артём Довбик яқин бурчакни аниқ нишонга олиб, римликлар жамоасининг ғалабали сериясини етти ўйинга етказди. «Бўрилар»да бундай муваффақиятли оралиқ 2016 йилдан буён кузатилмаганди, ўшанда Лучано Спаллетти бошқарувидаги жамоа қаторасига саккиз ўйинда ғалабага эришганди. «Рома» учун мавсумни қутқариб қолган Клаудио Раниери кейинги ҳафтада бу натижани такрорлаш имконияти бўлади — аммо тақвим осон эмас, аввалига «Ювентус», унинг ортидан — Рим дербиси кутмоқда.

Германия: Кейннинг навбатдаги қурбони

«Бавария» — «Санкт Паулу» 3:2
Голлар:
Кейн 17, Сане 53, 71 – Сад 27, Рицка 90+3
«Бавария»: Урбиг, Лаймер (Станишич, 85), Мин-Чжэ, Дайер, Геррейру (Ито 58), Горецка (Пальинья, 46), Киммих, Олисе, Мусиала (Гнабри, 78), Сане, Кейн (Мюллер, 85).

Дэйвис яна хоч боғламлари узилиши жароҳати туфайли сафдан чиқди, бу сафаргиси можароли ҳолатни юзага келтирди. Футболчининг агенти сўзларига кўра, футболчи Канада миллий жамоаси ўйинларига тайёр бўлмаган, аммо, сардор мураббийлар штаби босимига учраган, бу эса аянчли оқибатга олиб келган. Энди эса «Бавария» директори Ян-Кристиан Дрезен Канада футбол федерацияси текширув ўтказишини талаб қилмоқда ва суд даъвоси билан таҳдид солмоқда. Ўз навбатида, океан ортидагилар ўз тиббий штаби профессионализмига ишонч билдириб, Дэйвиснинг агентининг сўзларини рад этмоқда.

Нима бўлганда ҳам, энди Рафаэл Геррейру — чап қанотни ёпиш учун ягона вариант ва Венсан Компани ушбу португалиялик футболчидан майдон марказида фойдаланиш ёки уни ўнг қанотга ўтказиш имконияти бўлмайди. Бу эса қўшимча муаммоларни туғдиради, таркибдаги камчиликлар туфайли мюнхенликлар вақти-вақти билан бўшашмоқда ва «Байер» билан орадаги фарқ олти очкогача қисқарган. Шанба кунги ўйинда ҳам Дайер Сааднинг ҳисобни очган голида очиқчасига сусткашлик қилди, Урбиг эса сўнгги дақиқаларда оддий вазиятда қутқара олмади ва ҳисоб қалтис кўринишга келди. Қолаверса, «Бавария» ҳужум чизиғи вакиллари кўплаб вазиятларни йўққа чиқаришда давом этмоқда. Лекин бу Санега мавсумдаги тўртинчи дублни расмийлаштиришга (шахсий рекорд), Кейнга эса — ўзига бундеслигада рақиб бўлган сўнгги жамоа дарвозасини ҳам забт этишга (ўн тўққизинчи) халал бермади. Турнир тарихида фақат Мирослав Клозе кўпроқ жамоага гол урган (28).

«Айнтрахт» — «Штутгарт» 1:0
Гол:
Гётце (71).
«Айнтрахт» — Сантос, Кристенсен, Кох, Теате (Аменда, 87), Браун, Тута (Схири, 81), Ларссон (Ҳойлунд, 81), Кнауфф, Гётце, Баҳоя (Фарес, 87), Экитик. 
«Штутгарт» — Нюбел, Ад Доҳил, Йелтч, Шабо, Миттелштадт (Жаке, 77), Левелинг (Бруун-Ларсен, 78), Каразор, Штиллер, Фюрих (Волтмейд, 61), Мийо (Ҳендрикс, 62), Демирович (Ундав, 78).
Огоҳлантиришлар: Тута (19), Мийо (34), Миттелштадт (49), Штиллер (90). 
Четлатиш: Ад Доҳил (58).

«Боруссия» М — «Лейпциг» 1:0
Гол:
Плеа 56

Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун даъвогарларнинг шанба кунги ўйинларида «Лейпциг» Менҳегладбаҳнинг «Боруссия»сига қарши баҳсда мағлуб бўлди. Марко Розе жамоаси нафақат «Айнтрахт» ва «Майнц» билан очколар бўйича вақтинча тенглашиш имкониятини қўлдан бой берди, балки «Гладбаҳ»ни ҳам бешинчи ўринга ўтказиб юборди. Мезбонларга ғалабани ўтган турдаги ҳет-трикдан сўнг суръатни туширмаган Плеанинг ягона голи таъминлади.

«Айнтрахт»нинг «Штутгарт» тўқнашуви тақдирини ҳам ягона гол ҳал қилди. 58-дақиқада шваблар бир киши кам бўлиб қолишгани амалда ўйин тақдирини белгилаб берди. Бундан икки дақиқа олдин «бургутлар»нинг фахрий футболчиси Гётце ҳисобни очганди ва сон жиҳатдан устунлик ғалабали ҳисобни сақлаб қолишни таъминлади. Франкфурт жамоаси энди бешинчи ўрин билан фарқни 5 очкога етказди.

Франция: «ПСЖ» бир кам чемпион

«Сент-Этиен» — «ПСЖ» 1:6
Голлар:
Стассин (9) — Рамуш (43, пеналти), Кварацхелия (50), Дуэ (53, 66), Невеш (62), Мбайе (90). 
«Сент-Этиен» — Ларсоне, Макон (Аппиа, 90), Батубинсика, Над, Петро, Элимби, Бушуари, Тарде (Мутон, 63), Кардона (Муффек, 78), Стассин (Важи, 78), Давиташвили (Олд, 63). 
«ПСЖ» — Сафонов, Заир-Эмери (Витиня, 57), Бералдо (Кимпембе, 78), Пачо (Мендеш, 64), Эрнандес, Невеш, Руис, Барколя, Кварацхелия (Дембеле, 64), Дуэ, Рамуш (Мбайе, 78). 

«Реймс» — «Марсел» 3:1
Голлар:
Накамура (29), Диахон (51), Эдоа (68) — Ронже (78).
«Реймс» — Диуф, Бута (Ҳироки, 73), Окуму, Кипре, Акиеме, Гбане, Эдоа, Коне (Патрик, 73), Диахон (Иброҳим, 59), Дзюня, Накамура. 
«Марсел» — Рулли, Лирола (Бинносир, 46), Балерди (Мопе, 34), Энрике, Кондогбиа (Роу, 79), Ронже, Мерлин (Дедич, 46), Гринвуд, Рабио, Гуири (Гарсия, 79).

«Монако» — «Ницца» 2:1
Голлар:
Мика Бирет (55), Брел Эмболо (73) — Жереми Бога (41)
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Мика Бирет (5)
Четлатиш: Сантос (90+1)

Францияда «ПСЖ» гегемонлиги давом этмоқда. Луис Энрике шогирдлари бу турда мавсумдаги ўн тўртинчи ғалабасига эришди ва чемпионлик сари яна бир қадам ташлади. Қолаверса, жамоа сафардаги мағлубиятсиз ўйинлари сериясини 38 тага еткзади (+30=8). Парижликлар бу билан топ-5 лигалар учун 1993 йилда «Милан»га тегишли бўлиб турган рекордни такрорлашди.

Иккинчи ўриндаги «Марсел» Реймсда ютқазгач, 12-турдан буён илк бор иккинчи ўриндан пастга тушди ва парижликлар бор эътиборини Лазур соҳилдаги дербига қаратишди. Агар «Монако» ва «Ницца» ўзаро дуранг ўйнаганида, «ПСЖ» 27-турдан кейиноқ навбатдаги чемпионлик титулини нишонлаган бўларди. Аммо иккинчи ўринга чиқиб олган «Монако»нинг ўз режалари бор. Аммо ташаббусга эгалик қилганига қарамай, қишки трансферлар доирасида жамоага келган, тўпурарга айланган Бирет пеналтидан фойдалана олмади ва монегаскликлар биринчи бўлимни бой беришди.

Ади Ҳюттернинг бахтига — унинг ихтиёрида лиганинг энг иродали жамоаси бор, бу жамоа ҳисобда ортда борган ўйинларида бурилиш ясаш эвазига 16 очко тўплаган. Иккинчи бўлимда Бирет айбини ювди ва ҳисобни тенглаштирди. Аклиушнинг пасидан кейин даниялик ҳужумчи яқин бурчакка аниқ зарба берди ва Уго Курионега тегишли рекордни янгилаш томон юришда давом этди. 1974 йилда ушбу футболчи Францияга қишда келган ва мавсум якунига қадар 14 гол уришга улгурган. Биретда аллақачон 12 гол бор, бу ўйиндаги ғалаба голига эса захирадан тушган Эмболо муаллифлик қилди ва парижликлар байрамини кейинга қолдирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери