“Зарафшон” миллий табиат боғи ва иккита давлат қўриқхонаси ҳудуди кенгайтирилди
Уч муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони кенгайтирилди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаментига қарашли “Нурота” ва “Сурхон” давлат қўриқхоналари ҳамда “Зарафшон” миллий табиат боғи ҳудуди кенгайтирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 мартда қабул қилинган “Давлат қўриқхоналари ва миллий табиат боғи ҳудудларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
“Нурота” давлат қўриқхонаси ҳудуди Фориш туманидаги захира ерлардан 1173,1 гектар, Фориш давлат ўрмон хўжалигининг 270 гектар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Пангат ҳудудидаги 1657,41 гектар ва Пайариқ туманининг Халқобод ҳудудидаги 1165,46 гектар ер майдонлари ҳисобидан 4265,97 гектарга кенгайтирилиб, умумий ер майдони 22 017,97 гектарга етказилди.
“Зарафшон” миллий табиат боғи ҳудуди Булунғур туманидаги захира ерлардан 275,58 гектар ва Жомбой давлат ўрмон хўжалигининг 42,34 гектар, Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг 278,78 гектар, Тойлоқ туманидаги Дарғом давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасининг 262,1 гектар, Тойлоқ туманидаги захира ерлардан 1808,79 гектар ва Жомбой туманидаги захира ерлардан 140,02 гектар ер майдонлари ҳисобидан 2 807,61 гектарга кенгайтирилиб, умумий ер майдони 5 234,01 гектарга етказилди.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Қизириқ давлат ўрмон хўжалигининг 249 гектар ер майдонлари ҳисобидан “Сурхон” давлат қўриқхонаси ҳудуди кенгайтирилиб, умумий ер майдони 24 051 гектарга етказилди.
“Нурота” ва Сурхон давлат қўриқхоналарининг асосий майдонига туташ 17 145,2 гектар ва 16 446 гектар ер майдонлари қўриқланма зоналар этиб белгиланди. Мазкур қарор муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш орқали мавжуд ноёб турдаги ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид

22:26 / 02.01.2025
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди

15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди

07:57 / 24.08.2024
Ҳудудларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш тизими жорий этилмоқда

11:54 / 24.07.2024