Ҳудудларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш тизими жорий этилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ҳудуднинг мастер-режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низом қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Президент қарорига мувофиқ шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ҳудудлар қисмларининг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ҳудудий ва иқтисодий ривожланишини режалаштириш ҳамда уларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мастер-режаларни ишлаб чиқиш тизими жорий этилмоқда.
Мастер-режалар ёки батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга қаратилган шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳавий ечимларни ўз ичига олади.
Ҳужжат билан Ҳудуд мастер-режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:
- ҳудуд мастер-режасини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар;
- мастер-режани келишиш ва тасдиқлаш тартиби;
- ҳудуд мастер-режасини молиялаштириш манбалари.
Мастер-режа қуйидаги ҳолларда ишлаб чиқилади:
- ҳудуднинг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда;
- ҳудуднинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаганда;
- мастер-режа асосида бўш ер участкаси аукционга қўйилганда;
- қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва хўжалик мақсадидаги ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлашда.
Батафсил режалаштириш лойиҳаси, қурилиш лойиҳаси ва ушбу ҳудуднинг дизайн-коди билан бирга ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган мастер-режа шаҳарсозлик ҳужжати сифатида қабул қилинади.
Шаҳарсозлик ҳужжати сифатида ишлаб чиқилган мастер-режани тасдиқлаш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид

11:54 / 24.07.2024
Украинада ҳудудлардан воз кечишга тайёр бўлганлар улуши ортди

08:01 / 15.07.2024
Ер участкалари лойиҳалар мастер-режаларига мувофиқ реализация қилинади

07:52 / 20.04.2024
Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд маълум бўлди

10:50 / 20.03.2024