Ўзбекистон | 11:04 / 11.03.2025
11215
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +4…+9, кундуз кунлари +17…+22 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда 11–12 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz

11–14 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет» агентлиги.

Фақат Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида душанбанинг иккинчи ярмида ва сешанба куни Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +4…+9 даража, кундузлари +17…+20 даража, баъзи жойларда +22 даражагача бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 11–12 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 13–14 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент шаҳрида ҳафта охиригача ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари +6…+9 даража, кундузлари +17…+20 даражагача бўлади.

Мавзуга оид