Жамият | 09:32 / 07.03.2025
5674
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда

Бу тугмалар метро ходимлари билан аудио ёки видео орқали алоқа ўрнатиб, ёрдам сўраш имконини беради. 

Фото: «Пойтахт» информацион дастури

Тошкент метрополитенида фавқулодда чақириқ тугмаларини ўрнатиш бошланди

«Тошкент» телеканали «Пойтахт» информацион дастурида қайд этилишича, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида метрополитен ҳудудида чақирув тугмалари ўрнатилмоқда.

Фуқаролар ушбу тугмани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин.

Метродаги видеокамера ва динамиклар ёрдамида ходимлар мурожаатчи билан аудио-видеоалоқа ўрнатади. Барча маълумотлар автоматик равишда тизимда қайд этилади. 

Мавзуга оид