Жамият | 12:22 / 06.03.2025
1903
1 дақиқада ўқилади

376 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди 

Навоий вилоятида 376 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.

Фото: Ҳудудгазтаъминот

“Ҳудудгазтаъминот” қайд этишича, барча ҳудудларида табиий газ таъминотидаги ноқонуний ҳолатларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида ўтказилди.

Туманнинг “Ўзбекистон” МФЙда жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаси хатловдан ўтказилганда, ташкилот тегишли тартибда газлаштириш лойиҳа-техник ҳужжатларини расмийлаштирмасдан табиий газдан фойдаланиб келаётгани аниқланди. Шунингдек, бинога ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасида бир марталик тамға мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 376 миллион сўмлик зарар ҳисобланди. Ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Мавзуга оид