Жамият | 10:39 / 06.03.2025
1675
1 дақиқада ўқилади

Маиший хизмат кўрсатиш биноларида 246 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

Андижон вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. 

Фото: Ўзэнергоинспекция

“Ўзэнергоинспекция” маълум қилишича, Балиқчи туманида жойлашган “С.О.” МЧЖ ва Андижон туманида жойлашган “О.Ш.Қ” МЧЖ ўзига қарашли маиший хизмат кўрсатиш биноларида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган.

Ушбу қоидабузарликлар натижасида газ таъминоти корхонасига 246,6 миллион сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид