Олти ҳудудда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Ўзбекистонда 6–11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг бир қанча ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Ўзгидромет хизмати агентлиги 6–11 март кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
Хусусан, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ва қуйидаги ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.