Кредит олишни ўзига тақиқлаш имконини берувчи қонун қабул қилинди
Янги қонунга кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янги қонунга кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин. Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.
Шунингдек, кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри юритилади. Бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир. Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.
Шунингдек, кредит бюроси устав фондининг (устав капитали) энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши шартлиги белгиланди.
Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санкцияларни қўллайди:
- кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
- кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
- лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.
Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМ 5 минг бараваригача (ҳозир 1,875 млрд сўм) миқдорда жарима қўллашга ҳақли.
Мавзуга оид

15:24 / 09.03.2025
Фарғонада онлайн қиморга берилган шахс яширинча ҳамкасблари номига кредит олиб, уларни ҳам ютқазди

12:13 / 07.03.2025
Фуқаро ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин?

17:22 / 05.03.2025
Ўзбекистон январда энг кўп олтин сотиб олган давлатга айланди

16:49 / 27.02.2025