Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди
Тошкент вилояти прокурори лавозими сўнгги ярим йил мобайнида бўш қолаётганди. Унинг вазифаларини амалда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Абдуқаҳҳор Муллажонов бажариб келган.

Фото: Бош прокуратура
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Азамат Мирзаев 2023 йил ноябридан буён Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Тошкент вилояти прокурори лавозими сўнгги ярим йил мобайнида бўш қолаётганди. 2023 йил август ойидан вилоятга прокурорлик қилган Сирожиддин Эшқувватов 2024 йил сентябрида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари лавозимига ўтказилганди.
Ўтган вақт мобайнида унинг вазифаларини амалда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Абдуқаҳҳор Муллажонов бажариб келган.