Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
Сиёсий маҳбусларнинг исмлари бундан олдинги афв этилганларники каби ошкор қилинмади. Таъкидланишича, уларнинг барчаси «қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган».

Фото: AP
Александр Лукашенко Беларусда «экстремизм» моддаси бўйича қамалган 29 маҳбусни афв этди. Бу ҳақда «БелТА» давлат агентлиги хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, афв этилганларнинг 11 нафари аёллар, 18 нафари эса эркаклардир. Уларнинг олти нафари 25 ёшдан кичик, уч нафари — пенсионер, икки нафари — ногиронлиги бор шахс, 15 нафарининг эса сурункали касаллиги мавжуд.
Таъкидланишича, афв этилганларнинг барчаси «қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган».
Сиёсий маҳбусларнинг исмлари бундан олдинги афв этилганларники каби ошкор қилинмади.
Сўнгги ойларда Беларусда бир неча бор сиёсий маҳбуслар озод этилди. Хусусан, 16 август куни Лукашенко 30 нафар маҳбусни афв этган бўлса, 4 сентябрда — 30 киши, 16 сентябр — 37 маҳбус, ноябр бошларида — 31 киши, ноябр охирларида эса 32 маҳбус озодликка чиқди. Лукашенконинг матбуот хизмати юқоридаги барча ҳолатларда афв этилганлар исмини ошкор этмади.
Октябр охирларида Александр Лукашенко беларуслик фаол Мария Колесникова афв этиш ҳақида мурожаат қилса, уни афв этиш масаласини кўриб чиқишга қарши эмаслигини айтганди.
Мавзуга оид

13:17 / 10.03.2025
Ўзбекистонда йўл белгиларини қўллашда Беларус тажрибаси татбиқ этилиши мумкин

21:10 / 28.02.2025
Лукашенко картошка нархининг ошишига алоқадор барчани «ҳайдашни» талаб қилди

18:55 / 26.02.2025
ХОҚ россиялик ва беларуслик спортчиларни Олимпиадага қайтаришга ҳаракат қилмоқда – ОАВ

02:27 / 13.02.2025