Беларус уч нафар маҳбусни озод этди. Улар орасида АҚШ фуқароси ҳам бор
Беларус ҳукумати уч маҳбусни — «Озодлик радиоси» журналисти Андрей Кузнечик, фаол Елена Мовшук ва АҚШ фуқаросини озод этди.

Фото: CNN
Беларус ҳукумати уч нафар маҳбусни, жумладан, бир нафар АҚШ фуқаросини озод этди. Бу ҳақда АҚШнинг Литвадаги элчиси Кара Макдоналд маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, озод этилган фуқаролар ҳозирда Литвада.
АҚШнинг гаровга олинганлар бўйича махсус вакили Адам Болернинг The New York Post’га маълум қилишича, озод этилган америкалик исми ошкор этилмаслигини сўраган.
Беларус «Озодлик радиоси»нинг фрилансери Андрей Кузнечикни озод этган. Мухолифат етакчиси Светлана Тихановскаянинг маълум қилишича, озод этилганлар орасида фаол Елена Мовшук ҳам бор.
Андрей Кузнечик Беларусда экстремистик гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш моддаси бўйича олти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган эди. Елена Мовшук эса оммавий тартибсизликларда иштироки учун олти йилга қамалганди.
«Озод Европа/Озодлик радиоси» президенти Стивен Капус Андрей Кузнечикни озод этилгани билан табриклаб, Доналд Трамп маъмуриятига миннатдорчилик билдирди. «Журналистимиз Игор Лосик ҳам [Беларусда 15 йилга қамалган] озод этилишига умид қиламиз», — дея қўшимча қилган Капус.
Россия ва АҚШ 11 феврал куни маҳбуслар алмашинувининг биринчи босқичини ўтказди. Россия гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб, 14 йилга қамалган собиқ дипломат, мактаб ўқитувчиси Марк Фогелни озод этган. Фогел АҚШга қайтди. 12 феврал куни Қўшма Штатлар пул ювишда айбланган россиялик Александр Винникни озод этиши маълум бўлди. У тез орада Россияга қайтади.
Мавзуга оид

13:17
Ўзбекистонда йўл белгиларини қўллашда Беларус тажрибаси татбиқ этилиши мумкин

18:13 / 04.03.2025
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди

21:10 / 28.02.2025
Лукашенко картошка нархининг ошишига алоқадор барчани «ҳайдашни» талаб қилди

20:56 / 27.02.2025