Саудия Арабистонида оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Ушбу фуқаро Умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига борганида инсултга чалинган.

Фото: dunyo.info
Бош консулхона саъй-ҳаракатлари билан Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида инсулт касаллигини бошидан ўтказган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди.
Бош консулхона маълумотига кўра, Умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига борган фуқаро Б.М. инсултга чалингани сабабли King Abdulaziz Hospital касалхонасига даволаш мақсадида ётқизилган.
Бош консулхона қилинган мурожаат асосида беморнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ барча ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилган.
Фуқаро 27 феврал куни Ўзбекистонга қайтиб келган ва у даволанишни Тошкентда давом эттирмоқда.
Аввалроқ Таиландда оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилгани тўғрисида хабар берилганди. Ушбу фуқаро Паттаяда меҳмонхонанинг 6-қаватидан тушиб кетиб, оғир жароҳат олган. Тиббиёт муассасасида даволаниш давомида у 352 минг бат қарздор бўлиб қолган эди.
Мавзуга оид

16:37
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

19:00 / 07.03.2025
Байрамлар учун ажойиб совға - бу абадий эсда қоладиган саёҳат!

21:44 / 04.03.2025
Саудия Арабистони банкларига мижозлар билан WhatsApp орқали мулоқот қилиш тақиқланди

18:39 / 19.02.2025