Ўзбекистон | 11:04 / 01.03.2025
83474
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Ўзгидромет 3-5 март кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 3 мартда вақти-вақти билан қор ёғади, 4-5 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 мартда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 мартда кечаси -5...-10, кундузи 0...-5, 4 мартда кечаси -5...-10, кундузи 0...+5, 5 мартда кечаси 0...-5, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 3 мартда вақти-вақти билан қор ёғади, 4-5 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 мартда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 мартда кечаси -2...-7, кундузи +2...+7; 4 мартда кечаси -2...-7, кундузи +5...+10; 5 мартда кечаси 0...-5, кундузи +8...+13; Навоий вилоятининг шимолида 3 мартда кечаси -5...-10, кундузи 0...-5, 4 мартда кечаси -5...-10, 5 мартда кечаси 0...-5, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 3 мартда вақти-вақти билан қор ёғади, 4-5 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 мартда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 мартда кечаси 0...-5, кундузи -2...+3; 4 мартда кечаси -2...-7, кундузи +2...+7, 5 мартда кечаси 0...-5, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 3 мартда вақти-вақти билан қор ёғади, 4-5 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 мартда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 мартда кечаси 0...-5, кундузи 0...+5, 4 мартда кечаси 0...-5, кундузи +5...+10, 5 мартда кечаси -2...+3, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 3 мартда вақти-вақти билан қор ёғади, 4-5 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 мартда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 мартда кечаси ва кундузи -2...+3; 4 мартда кечаси -2...-7, кундузи +2...+7, 5 мартда кечаси -2...+3, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 3 мартда баъзи жойларда қор ёғади, 4-5 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 мартда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 мартда кечаси ва кундузи -3...-8; 4 мартда кечаси -8...-13, кундузи -2...-7, 5 мартда кечаси -5...-10, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Мавзуга оид