Жамият | 08:44 / 25.02.2025
3115
1 дақиқада ўқилади

2,4 гектар ерни 95 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқаро Ф.О.нинг мурожаатига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Бош прокуратура хабар беришича, фуқаро Т.Р. Ургут тумани ҳудудида жойлашган “Р.Б.Н” фермер хўжалигига қарашли 2,4 гектар суғориладиган ер майдонини 95 минг долларга сотишга келишиб, келгусида ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилган. 

У. Ф.О.дан 10 минг доллар олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид