Учта ҳудудда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Тошкент шаҳри ва Андижон ҳамда Жиззах вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Избоскан тумани бўлими, ДХХ, ИИБ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "А.Навоий" МФЙ ҳудудида фуқаро И.Ш. ва бошқаларнинг машинаси кўздан кечирилганда унинг салонида 231 дона “Тропикамид” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида олиб келгани аниқланган. Дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби департаментнинг Зарбдор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда А-376 йўлида ҳаракатланиб келган Э.Р. бошқарувидаги машина тўхтатиб кўздан кечирилганда, Қўқон шаҳридаги "A.Z." МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси И.С. фуқаро М.Х.га сотиш учун юборган 20 қути кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, департаментнинг Юнусобод ва Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “N.Ph.” ва “L.L.” МЧЖларга қарашли дорихона сотувчилари кучли таъсир қилувчи дори воситаларини рецептсиз сотган вақтида ушланган. Тадбир давомида ушбу дорихоналардан сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 23 қути “Benzonal” ва “Тизерцин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

12:16
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган ярим млрд сўмлик дорини сотаётган дорихона аниқланди

13:52 / 09.03.2025
Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

21:10 / 08.03.2025