Ўзбекистон | 11:16 / 22.02.2025
52350
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Ўзгидромет 24-26 феврал кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 24-25 февралда баъзи жойларда қор ёғади, 26 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-25 февралда -3...-8, 26 февралда -4...-9, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қор) бўлади, 25-26 февралда вақти-вақти билан қор ёғади. 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси 0...+5, кундузи +5...+10; 25 февралда кечаси -2...+3, кундузи 0...+5, 26 февралда кечаси -2...-7, кундузи -2...+3; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 24-25 февралда -3...-8, 26 февралда -4...-9, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 25 февралда ёмғир ёғади кечқурун айрим жойларда қорга айланади, 26 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда 15-20 м/с гача кучайиши,  баъзи жойларда 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси +5...+10, кундузи +12...+17, 25 февралда кечаси +2...+7, кундузи +8...+13, 26 февралда кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 25 февралда ёмғир ёғади, кечга томон айрим жойларда қорга айланади, 26 февралда баъзи жойларда қор ёғади, 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлиши мумкин . Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда 15-20 м/с гача кучайиши,  баъзи жойларда 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси +5...+10, кундузи +10...+15, 25 февралда кечаси +2...+7, кундузи +8...+13, 26 февралда кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 24-25 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 26 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда 15-20 м/с гача кучайиши, 26 февралда 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси +2...+7, кундузи +15...+20, 25 февралда кечаси +2...+7, кундузи +10...+15, 26 февралда кечаси 0...+5, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), 25-26 февралда вақти-вақти билан қор ёғади. 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси 0...+5, кундузи +7...+12, 25 февралда кечаси 0...+5, кундузи +3...+8, 26 февралда кечаси ва кундузи 0...+5 даража бўлади.

Мавзуга оид