Ўзбекистон | 00:27 / 22.02.2025
3312
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси автомобиллардан бири катта тезликда ҳаракатлангани ва оралиқ масофани сақламагани натижасида келиб чиққан.

Фото: Андижон вилояти ЙҲХБ

Андижон вилояти ЙҲХБ Андижон туманида тўртта транспорт воситаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 21 феврал куни соат 22:10 ларда Андижон тумани Мингўрик МФЙ ҳудудида Асака—Андижон йўналиши бўйлаб катта тезликда кетаётган Nexia-3 ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб, ортга қайрилиб олмоқчи бўлган бошқа бир Nexia-3 машинасига урилган. ЙТҲ оралиқ масофа сақланмагани сабаб келиб чиққан.

Натижада, биринчи транспорт воситаси рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Labo ҳамда SWM G01 русумли автомашиналар билан ҳам тўқнашув содир этган.

«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, шаҳар шифохонасига мурожаат қилган шахслар бор», — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид