Тошкентда ерусти метро линияси яқинида ёнғин юз берди
Пойтахт ФВБ ёнғин автомобилларни ювиш жойида содир бўлганини маълум қилди. Ўз навбатида Тошкент метрополитени ёнғин поездлар ҳаракатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганини билдирди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Яшнабод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани ҳудудидан ўтган ерусти метро линияси яқинида ёнғин чиққани тасвирланган видеолар тарқалди.
Қайд этилишича, 21 феврал куни соат 22:02 да Авиасозлар 4-даҳасида жойлашган автомобиллар ювиш жойида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 22:14 да етиб борган, ёнғин соат 22:27 да қуршаб олинган ва соат 22:33 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Тошкент метрополитенига кўра, ёнғин «Технопарк-Яшнобод» бекатлари оралиғига яқин бўлган ҳудудда юз берган. «Ҳозирда бу ҳолат тегишли масъуллар томонидан бартараф этилган бўлиб, метрополитен ҳаракатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган ва йўналишдаги поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида ташкиллаштирилган», — дейилади муносабатда.
Аввалроқ Наманганда мебел устахонасида ёнғин чиққани, Олмазор туманида ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

10:23
Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

18:55 / 01.03.2025
Тошкентдаги 9 қаватли уйда юз берган ёнғин вақтида бир киши ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди

13:49 / 28.02.2025