Сеулда Жанубий Корея президенти устидан суд бошланди
Юн Сок Ёлнинг адвокатлари суддан президентни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни бекор қилиш ва уни озод этишни сўради.

Фото: Reuters
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл бугун, 20 феврал куни ўзига қарши очилган жиноят иши доирасидаги дастлабки эшитувда иштирок этиш учун Сеул Марказий округ судига келди, деб хабар беради Reuters.
Суд иши президентнинг мамлакат ҳарбий ҳолатини жорий этиш тўғрисидаги қарорига боғлиқ.
Суд мажлисида гувоҳлар сўроқ қилинган, далиллар тақдим этилган ва жиноят иши бўйича бошқа тайёргарликлар кўрилган. Бундан ташқари, Юн Сок Ёлнинг адвокатлари суддан президентни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни бекор қилиш ва уни озод этишни сўраган. Мазкур масала бўйича қарор бугун эълон қилиниши кутилмоқда. Ишнинг ўзи 24 мартга қадар кўриб чиқилади.
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувлардаги иштирокидан кейин Юн Сок Ёл ўзига нисбатан импичмент эълон қилиш жараёнида иштирок этиш учун Конституциявий судга олиб борилган. Суд мамлакат етакчисини расман лавозимдан четлатиш ёки уни қайта тиклаш бўйича қарор чиқариши керак. Парламент 2024 йил декабр охирида унинг четлатилишини ёқлаб овоз берганди.
Президент Юн Сок Ёл 3 декабр куни мухолифатни «давлатга қарши фаолиятга» алоқадорликда айблаб, ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Миллий ассамблея биносига кирди.
Парламентнинг фавқулодда йиғилишида ҳарбий ҳолатни бекор қилиш таклифини 190 нафар депутат қўллаб-қувватлади. Миллий ассамблея маъмурияти расмийлари овоз беришдан кейин ҳарбий ҳолат «ўз кучини йўқотди» деб эълон қилди.
Парламентдаги овоз беришдан сўнг президент ўз фикрини ўзгартирди, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишини чақирди ва Вазирлар Маҳкамаси розилигини олгандан кейин ҳарбий ҳолат бекор этилганини эълон қилди. Кейинчалик халқдан узр сўради.
Мавзуга оид

12:37
Ўзбекистон фуқароси қарийб 5,1 млн долларга Сеулдан квартира сотиб олди

16:52 / 08.03.2025
Жанубий Корея президенти тергов изоляторидан озод этилди

14:07 / 07.03.2025
Жанубий Корея президентини ҳибсга олиш ордери бекор қилинди

12:20 / 06.03.2025