PlayStation учун мўлжалланган ўйинлар нархи қимматлиги сабаб Sony судга берилди
Даъвода келтирилишича, Sony консоллар бозоридаги устувор мавқейини суиистеъмол қилмоқда ва у рақамли савдолар соҳасида монополист ҳисобланади.

Фото: Getty images
Massaschade & Consument истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фонди PlayStation консоллари учун мўлжалланган ўйинлар нархи қимматлиги боис Нидерландияда Sony компаниясига қарши жамоавий даъво киритди, деб хабар беради GameDeveloper.
Япония компанияси маҳаллий PS Store’даги ўйин нархларини уларнинг дўкондаги дискларидан ўртача 47 фоиз қиммат сотаётганликда айбланмоқда. Фонднинг ҳисоблашича, Sony консоллар бозоридаги устувор мавқейини суиистеъмол қилмоқда ва у рақамли савдолар соҳасида монополист ҳисобланади. Чунки компаниянинг ўзи ўйинларни PS Store онлайн дўконида сота олади.
«Сизлар PlayStation учун мўлжалланган ўйинларга ҳаддан ортиқ кўп тўлайсизлар. Сизда PlayStation ўйин приставкаси борми? У ҳолда сиз барча рақамли ўйинларингиз учун Sonyʼга адолатсиз солиқ тўлаяпсиз. Адолатли нархлар ва компенсация учун кампаниямизга қўшилинг», — дейилади хабарда.
Иш бўйича биринчи суд жараёни жорий йилда бўлиб ўтиши керак. Ушбу даъво реал оқибатларга олиб келиш ёки келмаслиги ҳозирча савол остида.
Таъкидланишича, бу PS Store’даги нархлар туфайли компанияга қарши судга даъво киритилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас, аммо олдинги уринишлар бесамар кетган.
Мавзуга оид

19:02 / 28.01.2025
Европа дипломатияси раҳбари Россияга PlayStation ва Xbox консоллари етказиб беришни тақиқлашни таклиф қилди

21:24 / 08.01.2025
Sony ўзининг биринчи электромобилини тақдим этди. Нархлари ва хусусиятлари

22:24 / 10.09.2024
Sony компанияси PlayStation 5 Pro консолини тақдим қилди

23:38 / 10.10.2023