Жамият | 15:22 / 18.02.2025
1349
1 дақиқада ўқилади

Товоқсойда маҳкум девор босиб қолиши оқибатида вафот этди

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан маҳкум 16 феврал куни шифохонада вафот этган.

2025 йил 11 феврал куни 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаган маҳкум М.Т. бир қаватли бинонинг деворларини бузаётган вақтида девор қисми қулаб, босиб қолган.

Бош прокуратура хабарига кўра, маҳкум М.Т. зудлик билан шифохонага жойлаштирилган.

Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан маҳкум 16 феврал куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда Тошкент махсус прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, 7-сонли жазони ижро этиш колонияси Тошкент вилояти Товоқсой қўрғонида жойлашган.

 

Мавзуга оид