Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга расмий ташрифи якунланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга илк расмий ташрифи тадбирлари якунланди.

Давлат раҳбари Ал-Кувайт шаҳрида Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ ва Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан музокаралар, шунингдек, ушбу мамлакат ҳукуматининг аъзолари, етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказди.
Саммит якунида қўшма баёнот қабул қилинди, шунингдек, ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, иқтисодий соҳада 4,9 миллиард долларлик салмоқли келишувлар тўплами имзоланди.
Давлат раҳбари маданий дастур доирасида "Ас-Салом" сарой-музейининг Қувайт халқи маданияти ва тарихини акс эттирувчи экспозицияларини кўздан кечирди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлат раҳбарини валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Давлат раҳбари Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
Мавзуга оид

20:14 / 10.03.2025
Шавкат Мирзиёев 11 март куни давлат ташрифи билан Францияга боради

21:18 / 07.03.2025
Шавкат Мирзиёев Тадбиркор аёллар кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди

20:41 / 07.03.2025
Ҳар йили камида 200 нафар қиз дунёнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади

20:29 / 07.03.2025