Шавкат Мирзиёев: Уй-рўзғор ишларидан ортиб, таълим олаётган хотин-қизлар замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари
Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Президент аёлларнинг оғирини енгил қилиш, уларга қўшимча шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Тадбир аввалида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, барча аёл-қизларни самимий қутлади. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, қадр-қимматини улуғлаш давлат сиёсатида етакчи ўринда эканини таъкидлади.
Шунингдек, президент аёлларнинг оғирини енгил қилиш, уларга қўшимча шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
«Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари, десак, тўғри бўлади. Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Шу боис, янгиланган Конституциядаги ижтимоий давлат тамойилига мувофиқ, аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳам янгича ташкил этилаётгани таъкидланди.
Қайд этилишича, 2025 йилда ногиронлиги бўлган 162 минг нафар аёлга санаторий, шифохона ва ўзлари яшаётган маҳаллада тиббий ёрдам кўрсатилади, боқувчисини йўқотган 130 минг нафар хотин-қизга моддий ёрдам берилади, яна 6 мингининг уй-жой шароитлари яхшиланади, меҳнатга лаёқатли аёллар ишга жойлаштирилади.
Мавзуга оид

21:18 / 07.03.2025
Шавкат Мирзиёев Тадбиркор аёллар кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди

20:41 / 07.03.2025
Ҳар йили камида 200 нафар қиз дунёнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади

19:13 / 07.03.2025
Тошкент ва Самарқандда ноёб минераллар технопарки ташкил этилиши мумкин

14:27 / 07.03.2025