Ўзбекистон | 09:20 / 18.02.2025
1107
1 дақиқада ўқилади

2025 йили 848 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесишга доир мораторий жорий этилгунга қадар бўлган даврга нисбатан бу каби қонунбузарликлар 60 фоизга камайган. 

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Бош прокуратура таъкидлашича, ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари бутунлай йўқолгани йўқ.

2025 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 848 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга жиддий зиён етказилган. Ҳар бир ҳолатда айбдор шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ жазо чоралари қўлланган.

Бунга мисол тариқасида, 13 феврал куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри, «Зилол» МФЙ, Ҳуқандий мавзесидаги бир неча ўн йиллик чинор дарахтига қасддан шикаст етказилгани эслаб ўтилган.

Мавзуга оид